2

Биз ҳақимизда

Lily Education - инглиз тили ўқитишга иҳтисослашган лицензияли ўқув маркази. Дарслар кўп йиллик тажрибага эга малакали устозлар томонидан қизиқарли ва интерактив тарзда ўтказилади. Қулай жойлашган, замонавий жиҳозланган бу ўқув маркази сизни билимлар оламига таклиф қилади. Бу ерда сиз тил ўрганибгина қолмай, янги дўстлар орттириб, орзуларингизга эришишга янги имкониятлар очасиз.

Қадриятларимиз

Бизнинг марказимизда ноёб интерактив усул бўйича ўқитилиши, дўстона кайфият ва индивидуал ёндошув сизга ва фарзандларингизга маъқул келади. Биз барча ўқув материалларини бепул тақдим этамиз. Талабаларимиз кутубхонадан фойдаланиши ва ўз устида мустақил ишлаш имкониятларига эга. Биз нафақат тил, балки касбга йўналтириш ва ҳаётдаги мақсадларга эришиш йўлларини ўргатамиз.

Ўқиш қизиқарли бўлиши керак, шунниг учун биз махсус маданий тадбирлар, турли танловлар, маҳорат дарслари, мулоқот соатлари, фильмлар намойиши, шаҳмат мусобақалари, экскурсиялар ва бошқа қўплаб қизиқарли машғулотлар ташкил этамиз.

Тил билган – эл билар! Хорижий тилни ўрганиш орқали ҳаётда катта мувафаққиятларга эришиш, Ўзбекистонни жаҳон миқёсида танитиш ва ёшларимизнинг чинаккам салоҳиятини намоён этиш мумкинлигига ишонамиз. ;

Нима учун бизнинг марказимизни танлашади?
Ўқув курсларимиз турлари ҳар кимга тўғри келадиганини
танлаш имконини беради
Маҳсус тақлифлар ва қулай нарҳлар
Дўстона ёндошув
Малакали ўқитувчилар
Сизнинг вақтингизга қараб белгиланадиган қулай дарс соатлари
Яккама–якка дарслар, индивидуал ёндошув
Кенг ва ёруғ хоналар
Қулай уқув дастури
Талабаларни қўллаб–қувватлаш
Ўқишга қизиқтириш
Ҳар бир дарснинг бошида аниқ мақсадларни белгилаб олиш
Ҳар ой ўқиш натижаларини аниқлаш
Амалиёт ва тилдан фойдаланишга урғу бериш
Ўз устида ишлаш учун кенг имкониятлар
Инглиз тилидаги китобларни уйга олиш имконияти
Инглиз тилидаги кино ва мусиқа кутубхонаси
“Ҳамза” метроси яқинида қулай жойлашув ва ҳавфсизлик
logo