3

Талабаларимиз

Биз ўз талабалармиз эришган ютуқларидан фаҳрланамиз. Улар ўз касбининг устасига айланиб, ишда ва ўқишда мувафаққиятларга эришиб келмоқда, кўплари дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олишмоқда. Улар ўз ютуқлари орқали Ўзбекистон равнақига ҳисса қўшишга, мамлакатимизни танитишга интиладиган фидойи ва билимли мутахассислар бўлиб етишмоқда.

Талабаларимизнинг таассуротлари


AdhamАдхам, Измир, Турция

Lily Education да олган билимларим учун жуда миннатдорман. Мен учун бу унутилмас дамлар бўлди. Айни кунларда Туркияда текстиль сохасида укишни давом эттирмоқдаман. Ўзбекистонга қайтгач, ушбу соҳа ривожига ўз хиссамни кушиш ниятим бор.

 

 

 

 

 

Saidkamol

Саидкамол ва Дилдора, Париж, Франция

Lily Education да ўқиб, бир ой давомида IELTSдан 6.5 балл олдим. Шу туфайли Францияда PhD да ўқишга қабул қилиндим. Ундан ташқари, LE да ўқиш дамларимда мен турмуш ўртоғим Дилдорани учратдим. Бир гуруҳда ўқиб, уни ёқтириб қолгандим. Ҳозир ҳам ўша ўқиш дамларимизни табассум билан эслаймиз.

 

 

 

 


BakhodirБаходир, Италия

Айни пайтда Италияда ахборот технологиялари соҳасида ўқишларимни давом эттирмоқдаман. Lily Education да олган билимларимдан мамнунман. Мен у ерда инглиз тилим ва муомала қобилиятларимни ривожлантирдим, янги дўстлар орттирдим, ўзимга ишончим ортди. Агар инсон ўз орзуларига ишонса, астойдил интилса, албатта ниятига эришишини тушуниб етдим.

 

 

  

  

JahongirЖаҳонгир, Туркия

Lily Education да бор йўги 10та дарсга қатнашганман. Лекин шунинг ўзи мен учун жуда муҳим пойдевор бўлди. IELTS бўйича 4.5 баллдан 5.5 гача балимни кўтардим. Шу туфайли Туркиядаги обрўли университетлардан бирига қабул қилиндим. Менга айнан индивидуал ёндошув ва алоҳида тайёрланган ўқув дастурлари ас қоди. LE ўқув марказини инглиз тилини ўрганиб, катта мақсадларни ўз олдига қўйган тенгдошларимга тафсия этаман.

 

 

 

 

Sardor.jpgСардор, Сингапур

Lily Education да бир ой ўқиб IELTS нинг оғзаки тестидан 6.0 олганимда хурсандчилигим ичимга сиғмасди. Ҳозирда Сингапурда бизнес бўйича таҳсил олмоқдаман. Биз ёшлар ўқиш ва карерада юксак марраларга интилиб, мамлакат ривожига ҳисса қўшишимиз керак деб ўйлайман.

 

 

 

 

 

Дилдора, Тошкент

Lily Education га келганимда иккита фарзандим бор эди. Инглиз тилига қизиқишим катта эди, лекин ўзимга унча ишонмагандим. Ўқитувчиларимнинг кўллаб-қувватлаши менга илҳом бағишлади. Икки ярим ойда IELTS дан 6.5 олганимда кўзларимга ишонмадим. Ўзимга ишончим ортиб, орзуларимга интилишим кучайди.

Отабек, Оксфорд, Буюк Британияда

Lily Education ўқув маркази туфайли бир ярим ойда IELTS дан 5.5 балл олдим ва болалагимдаги орзуим Оксфордда ўқиш ниятимга эришдим. Британияда кўплаб юртдошларимни учратдим. Бу ерда ўқиётган ўзбек ёшлари учун фаҳрландим. Бошқа тенгдошларимга ҳам орзулари ўшалишини ва юртимиз равнақига ҳисса қўшишларини тилаб қоламан.